Жорий йилнинг 26-июл куни Қобул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Махкамов ҳамда Aфғонистоннинг Транспорт ва авиация вазири Муҳаммад Фозил Мазлум ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида икки давлат ўртасида автомобил ташувларини ривожлантириш, миллий ташувчилар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда Aфғонистон ҳудудида Ўзбекистон ташувчиларидан ундириладиган йиғимларни мақбуллаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Томонлар йиғимлар миқдорини қисқартириш ва уларни ўзаро тенглик тамойили асосида белгилаш юзасидан идоралараро Ишчи гуруҳининг навбатдаги учрашувини 2026-йил 10-августга қадар ўтказишга келишиб олдилар.
Шунингдек, миллий халқаро ташувчилар фаолиятида учраётган мавжуд масалаларни тезкор ҳал етиш мақсадида Aфғонистоннинг тегишли мутасадди идоралари вакиллари иштирокида яқин муддатларда алоҳида учрашув ташкил этиш бўйича ҳам келишувга эришилди.
Мазкур мулоқот Ўзбекистон ва Aфғонистон ўртасида транспорт ва транзит соҳасидаги амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, халқаро юк ташувларини ривожлантириш ҳамда икки мамлакат тадбиркорлари учун янада қулай логистика шароитларини яратишга хизмат қилади.