Арманистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига мувофиқ, мамлакатнинг давлат чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктларида юк автомобиллари ҳаракатини ташкил этишнинг янги тартиби жорий этилади.
Янги тартибга кўра, юк автомобиллари чегара назорат-ўтказиш пунктига фақат махсус ташкил этилган тўпланиш майдони орқали кириши мумкин бўлади. Бу амалда чегарадан ўтиш учун электрон навбат тизими жорий этилишини англатади.
Шу билан бирга, тез бузиладиган маҳсулотларни ташувчи транспорт воситалари учун устувор тартибда ўтиш имконияти яратилади. Йирик габаритли транспорт воситалари эса айрим ҳолатларда тўпланиш майдонига кирмасдан ҳаракатланиши мумкин.
📌 Лойиҳа дастлаб икки назорат-ўтказиш пунктида — «Баграташен» (Грузия билан чегара) ва «Агарак» (Эрон билан чегара)да синов тариқасида йўлга қўйилади. Ушбу янгилик Арманистон йўналишида халқаро юк ташувларини амалга оширувчи ташувчилар учун муҳим аҳамиятга эга.