Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 7 июлдаги ПҚ–251-сон қарори билан автомобиль транспортида юк ташувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

2027 йил 31 декабрга қадар ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошмаган (самосваллар бундан мустасно) айрим юк автотранспорт воситалари ва ярим тиркамаларни импорт қилишда божхона божи ҳамда утилизация йиғими бўйича нол ставка қўлланилади.

🚛 Имтиёзлар:
▫️«Евро-5» ва ундан юқори экологик стандартга жавоб берадиган юк автотранспорт воситалари;
▫️тўла вазни 15 тоннадан ортиқ ёки ички ҳажми камида 76 м³ бўлган ярим тиркамаларга татбиқ этилади.

📄 Шунингдек, Европа стандартларига жавоб берадиган мазкур юк автотранспорт воситалари учун мажбурий сертификатлашдан вақтинча озод қилиш ҳам назарда тутилган.

⚠️ Агар мазкур транспорт воситалари божхона расмийлаштирувидан ўтган кундан бошлаб 3 йил ичида экспортга сотилса, тақдим этилган имтиёзлар бекор қилинади ҳамда тегишли божхона тўловлари белгиланган тартибда ундирилади.

⚠️ Шунингдек, Европа Иттифоқининг амалдаги санкциялари муносабати билан бундай транспорт воситаларини Европа ҳудудидан Ўзбекистонга олиб келишда асосан «Ўрта йўлак» (Middle Corridor) орқали ҳаракатланиш тавсия этилади.

❗️AIRCUZ турли давлатларда амал қилаётган чекловлар ва тўсиқларни ҳисобга олган ҳолда, ушбу транспорт воситаларини Ўзбекистонга юксиз (бўш ҳолда) олиб келишни тавсия қилади. Акс ҳолда айрим давлатларда жарималар, транспорт воситасининг ушлаб турилиши ёки бошқа салбий оқибатлар юзага келиши мумкин.

 Манба.