Қозоғистон Сенати Ўзбекистон билан давлат чегараси орқали ўтиш пунктлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга киритилган ўзгартишларни ратификация қилди.

Мазкур ўзгаришларга мувофиқ, «Сирдарё — Атамекен» ва «Оқ Олтин — Целинный» чегара назорат ўтиш пунктлари энди 24 соатлик режимда фаолият юритади.

Шунингдек, ушбу НЎПлар «халқаро» ҳамда «юк-йўловчи» мақомини олди.

📌 Янги тартибга кўра:

🔹 «Оқ Олтин — Целинный» НЎПси орқали йирик ҳажмли, оғир вазнли юклар ҳамда товарлар ҳаракатланишига рухсат берилади.

🔹 «Сирдарё — Атамекен» НЎПси эса енгил автомобиллар ва бўш юк автомобиллари ҳаракати учун хизмат қилади.

Янги мақом туфайли мазкур чегара ўтиш пунктларидан нафақат Ўзбекистон ва Қозоғистон, балки учинчи давлатлар фуқаролари ва транспорт воситалари ҳам фойдаланиши мумкин бўлади.

ℹ️ Маълумот учун: «Оқ Олтин» ва «Сирдарё» НЎПлари Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятида, уларга туташ «Целинный» ва «Атамекен» НЎПлари эса Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида жойлашган.