Миллий ташувчиларнинг маълумотларига кўра, «Сырым / Маштаково» чегара ўтказиш пункти орқали Қозоғистондан Россияга чиқиш йўналишида юк автомобиллари навбати 35 километргача чўзилган.
Тирбандликда турган ҳайдовчиларнинг айтишича, чегарадан ўтиш учун узоқ вақт кутишга тўғри келмоқда.
Қозоғистон Чегара хизмати маълум қилишича, юк транспорт воситаларининг тўпланиб қолишига бир нечта омиллар сабаб бўлган. Улар орасида чегара ўтказиш пунктида олиб борилаётган реконструкция ишлари ҳам бор бўлиб, ҳозирда ишлар фаол босқичда давом этмоқда.
Шу муносабат билан Қозоғистондан Россияга юк ташувларини амалга ошираётган ташувчиларга йўналишларни олдиндан режалаштириш ҳамда имкониятдан келиб чиқиб, бошқа чегара ўтказиш пунктларидан фойдаланиш тавсия этилади.