2026 йил 1 июндан бошлаб ёз мавсуми охиригача Қирғизистонда юк автомобиллари ҳаракатига вақтинчалик чекловлар қўлланилиши мумкин.
Қирғизистон Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги маълумотига кўра, ҳаво ҳарорати +28°C дан юқори бўлган кунларда оғир юк ташувчи транспорт воситалари ҳаракатига кундузи чекловлар жорий этилади.
Чекловлар, айрим истиснолардан ташқари, тўлиқ рухсат этилган оғирлиги 18 тоннадан ортиқ бўлган юк транспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилади.
⚠️ Мазкур чоралар йўл қопламасини юқори ҳарорат таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилади.
📌 Қирғизистон ҳудуди орқали ҳаракатланувчи ташувчилар ва логистика компанияларига маршрутлар ҳамда етказиб бериш муддатларини режалаштиришда ушбу чекловларни инобатга олиш тавсия этилади.