2026 йил 1 июндан бошлаб Россия Федерациясида Россия Федерацияси Федерал солиқ хизмати (ФНС Россия) томонидан бошқариладиган Товарларни кутилаётган етказиб беришни тасдиқлаш миллий тизими (СПОТ) амал қила бошлади.
Хусусан, ЕОИИ давлатларидан (Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон) Россияга автомобиль транспорти орқали товар олиб киришнинг янги тартиби жорий этилмоқда.
Янгилик шундан иборатки, импорт қилувчилар ФНС Россия ахборот тизими орқали кутилаётган етказиб бериш ҳақида олдиндан хабар беришлари ва товар олиб кирилишидан олдин таъминлов тўловини амалга оширишлари лозим.
⚠️ Шу билан бирга, Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2026 йил 29 майдаги №641-сонли қарорига мувофиқ:
• Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан олиб кирилаётган товарлар учун таъминлов тўловидан озод қилиш муддати — 2026 йил 1 июндан 30 июнгача;
• Беларусьдан олиб кирилаётган товарлар учун — 2026 йил 1 ноябргача амал қилади.
📋 Тизим ЕОИИ давлатларидан товарлар олиб кирилиши устидан назоратни кучайтириш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларининг олдини олиш ва Россияга олиб кирилаётган товарларнинг қонуний муомаласини таъминлаш мақсадида жорий этилган.
👤 Аризачи (импорт қилувчилар, воситачилар ва СПОТ талаблари татбиқ этиладиган товарларни олиб кирувчи бошқа хўжалик юритувчи субъектлар, товардан қандай мақсадда фойдаланилишидан қатъи назар) қуйидагиларни бажариши шарт:
✅ етказиб бериш ҳақидаги ҳужжатни олдиндан тақдим этиш;
✅ таъминлов тўловини амалга ошириш;
✅ QR-код олиш;
✅ QR-кодни ташувчига тақдим этиш.
🚚 Ташувчилар (шу жумладан экспедиторлар, ҳайдовчилар ва автомобиль транспорти орқали товар ташувчи бошқа шахслар) қуйидагиларни бажариши шарт:
✅ аризачидан QR-кодли етказиб бериш ҳақидаги ҳужжатни (ДОПП) қабул қилиш;
✅ товар олиб кириш вақтида QR-кодга эга бўлиш;
✅ божхона ходимлари талаб қилганда QR-кодни тақдим этиш.
Ташувчиларга қабул қилинган QR-кодни сканер қилиш ва киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириш тавсия этилади.
❗️ 2026 йил 1 июндан бошлаб ЕОИИ давлатларидан Россияга автомобиль транспорти орқали товарларни етказиб бериш ҳақидаги ҳужжат расмийлаштирилмасдан ва визуаллаштирилган ҳавола (QR-код) берилмасдан олиб киришга рухсат этилмайди.
📎 Батафсил маълумотлар ФНС Россия расмий сайтида ҳамда илова қилинган ҳужжатда келтирилган.
ℹ️ Агар ташув ЕОИИ аъзоси бўлмаган давлатдан, масалан, Ўзбекистондан Россияга амалга оширилаётган бўлса, ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди ва товар ЕОИИ ҳудуди бўйлаб божхона транзити тартибида ҳаракатланади.
Бироқ ЕОИИдан ташқари давлатлар ташувчилари ҳам Иттифоқ ҳудудида ташувларни амалга ошириш ҳуқуқига эга. Агар етказиб бериш манзили Россия ҳудудида бўлса, СПОТ талаблари уларга ҳам татбиқ этилади.
📍 Масалан, мўғулистонлик ташувчи Беларусга юк етказиб бергандан кейин Россияга юк олса, Беларус–Россия йўналиши СПОТ талаблари доирасига тушади ва мос равишда мазкур ташувчи QR-кодга эга бўлиши шарт.
📎 Қўшимча маълумотлар ва ташувчилар учун эслатма илова қилинади.