Қозоғистон автомобил йўлларида вазн ва габарит назоратини кучайтириш мақсадида автоматлаштирилган станциялар сони сезиларли даражада кўпайтирилмоқда.

Ҳозирги кунда мамлакат трассаларида 46 та автоматлаштирилган вазн-габарит назорати станцияси фаолият юритмоқда. «ҚазАвтоЖол» маълумотига кўра, сўнгги бир йил ичида уларнинг сони икки бараварга оширилган — 2025 йилда 24 та янги станция ишга туширилган.

2028 йилга қадар Қозоғистон йўлларида яна 80 та қўшимча станция ўрнатиш режалаштирилган. Бу чоралар орқали йўл инфратузилмасини сақлаш, ортиқча юкламаларни камайтириш ва хавфсизликни таъминлаш мақсад қилинган.

Қозоғистонда транспорт воситалари учун белгиланган нормалар:

бир ўққа тушадиган рухсат этилган юклама — 10 тоннадан ошмаслиги керак

транспорт воситасининг энг юқори умумий оғирлиги — 44 тоннадан ошмаслиги шарт

Ушбу талабларни бузган юк ташувчиларга 40 дан 1000 МРП гача (тахминан 370 доллардан 9210 долларгача) жарима қўлланилиши мумкин. Жарима миқдори ортиқча юк даражаси ва ҳуқуқбузарлик тоифасига қараб белгиланади.

Манба.