Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳар бир ўққа 8 тоннадан ортиқ юк тушадиган юк машиналарининг ҳаракатига вақтинча чеклов жорий қилди.
Ушбу чора йўл қопламасининг баҳорги намланиш даврида бузилишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган.
2026 йил 23 мартдан 30 апрелгача чекловлар қуйидаги 9 та ҳудудда амал қилади:
1) Ақмола вилояти
2) Ақтўбе вилояти
3) Шарқий Қозоғистон вилояти
4) Ғарбий Қозоғистон вилояти
5) Қорағанди вилояти
6) Қостанай вилояти
7) Шимолий Қозоғистон вилояти
8) Павлодар вилояти
9) Абай вилояти
Шунингдек, 2026 йил 31 мартгача қуйидаги 8 та жанубий ва ғарбий ҳудудларда ҳам чекловлар амал қилади:
1) Олмаота вилояти
2) Атирау вилояти
3) Жамбил вилояти
4) Жетису вилояти
5) Қизилўрда вилояти
6) Мангистау вилояти
7) Туркистон вилояти
8) Улутау вилояти
Чекловлар халқаро юк ташувларига татбиқ этилмайди.
Баҳорги чекловлар ҳар йили жорий этилади ва йўлларни сақлашга қаратилган.