Қирғизистон парламентининг Халқаро ишлар қўмитаси қирғиз–қозоқ чегарасидаги икки автомобиль ўтказиш пунктиининг мақомини «икки томонлама» дан «халқаро»га ўзгартириш тўғрисидаги протокол лойиҳасини маъқуллади:

  • «Томонку-Чуй» (Чуй вилояти) — қўшни НЎП «Аксу» (Алмати вилояти)
  • «Кичи-Капка» (Талас вилояти) — қўшни НЎП «Бесагаш» (Жамбил вилояти)

Мақом ўзгариши натижасида ушбу НЎПлар орқали нафақат Қирғизистон ва Қозоғистон, балки учинчи давлатлар автотранспорти ва фуқаролари ҳам чегарани кесиб ўта олади.

Шунингдек, мазкур пунктларни сутка давомида (24/7) ишлаш режимига ўтказиш режалаштирилган.

Манба.