Ҳурматли автоташувчилар!

Қозоғистон учун TIR-EPD тизимида янги ЭПИ формати жорий этилиши ҳақида аввал эълон қилинган маълумотга қўшимча равишда қуйидагини маълум қиламиз:

20–22 февраль кунлари TIR-EPD тизимини Қозоғистон Республикасининг янги божхона ахборот тизими — KEDEN билан интеграция қилиш (миграция) ишлари муваффақиятли якунланди.

Ҳозирги вақтда TIR-EPD тизими янги платформа билан тўлиқ интеграция қилинган ва ишламоқда.

Қозоғистонда TIR-EPD тизимининг жорий ишлаш тартиби ҳамда у орқали олдиндан электрон маълумотларни (ОЭМ) юбориш тартиби билан танишиш учун илова қилинган маълумотларни диққат билан ўрганишингизни сўраймиз.

Шу билан бирга, AIRCUZ автоташувчиларга эслатади:

ОЭМни Қозоғистон божхона тизимига юбориш усулини танлашда ташувчилар тўлиқ эркин:

  • TIR-EPD орқали ёки
  • миллий тизим орқали (чегарада брокерлар / воситачилар ёрдамида).

TIR-EPD интеграцияси Қозоғистонда МДП тизимини қўллаш амалиётига таъсир қилмайди.

МДП китобчалари аввалгидек:

  • киришда,
  • чиқишда,
  • ички божхона постларида расмийлаштирилиши лозим.

Агар 22 февралдан кейин Қозоғистонга кириш ёки чиқиш пайтида МДП китобчаларини расмийлаштиришда муаммоларга дуч келсангиз (жумладан «тизимда маълумот мавжуд эмас» деган жавоб берилса), зудлик билан AIRCUZ’га мурожаат қилишингизни сўраймиз ва қуйидаги маълумотларни тақдим этинг:

  1. МДП китобчаси ва CMR рақами ёки скан нусхаси;
  2. рад жавоби берилган Қозоғистондаги божхона пости номи;
  3. тезкор мувофиқлаштириш учун ҳайдовчи ёки компания вакилининг телефон рақами.

📞 +998 (71) 273-97-75

📧 info@aircuz.uz

Барча тафсилотлар расмий ҳужжатда — ҳавола орқали (https://drive.google.com/file/d/1AOh0PS8uPixyi499qmcZ951UDJXSUkim/view?usp=sharinghttps://drive.google.com/file/d/1AOh0PS8uPixyi499qmcZ951UDJXSUkim/view?usp=sharing)