2026 йил 30 январь куни Қозоғистоннинг Алмати вилоятида жойлашган «Кеген» ўтиш пунктида (Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятидаги қўшни КПП — «Қарқира») CarGoRuqsat электрон навбат тизимини ишга тушириш режалаштирилган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Давлат даромадлари қўмитаси маълум қилди.

Шунингдек, 2026 йил 16 февралдан бошлаб ушбу сервис Жамбил вилоятидаги «Қордай» ўтиш пунктида ҳам жорий этилади (Қирғизистоннинг Чуй вилоятидаги қўшни КПП — «Ак-Жол»).

Юк ташувчилар электрон навбатни CarGoRuqsat расмий сайти орқали олдиндан брон қилиши мумкин.

Маълумот учун: 2023 йил ноябр ойидан буён CarGoRuqsat тизими ЕОИИ давлатлари билан чегарадаги 34 та ўтиш пунктида жорий этилган. Шу давр мобайнида юк ташувчилар сервисдан 840 минг марта фойдаланган.

Манба.