AIRCUZ Венгрияда 2026 йил 1 январдан бошлаб халқаро транзит юк автомобиль ташувларига нисбатан янги талаблар жорий этилгани ҳақида маълумот олди.
Асосий ўзгариш:
2026 йил 1 январдан эътиборан халқаро транзит юк ташувлари фақат махсус белгиланган транзит автомобиль йўллари тармоғи орқали амалга оширилиши мумкин.
Ташувчилар учун муҳим жиҳатлар:
- белгиланган транзит йўлларидан ташқари ҳаракатланиш тақиқланади;
- транзит йўллар тармоғидан фойдаланиш тартиби Венгриянинг амалдаги транспорт қонунчилиги билан тартибга солинади;
- рухсат этилган транзит йўналишлари ва ҳаракат шартлари National Access Point (NAP) порталида эълон қилинган;
- 2026 йилдан йўл ҳаракати қоидаларининг янгиланган таҳрири кучга киради;
- яқин ҳафталарда назорат ва текширув тадбирлари кучайтирилиши режалаштирилган.
Фойдали расмий ҳаволалар:
- Венгрия транзит йўллари харитаси (тўғридан-тўғри ҳавола):
https://www.utinform.hu/en/static/tranzitut-halozat?d=0
- National Access Point (NAP) портали:
NAP Portal (https://napportal.kozut.hu/en/) → Useful links (https://napportal.kozut.hu/en/%23/informations/useful-links) → Transit routes in Hungary (https://www.utinform.hu/en/static/tranzitut-halozat?d=0)
- Венгрияда йўл ҳаракати қоидалари (янги таҳрир, 2026 йилдан):
https://njt.hu/jogszabaly/1975-1-20-24.40#CI
AIRCUZ ташувчиларга Венгрия орқали транзитни режалаштиришдан олдин ушбу талаблар билан албатта танишиб чиқишни тавсия этади.