Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази, “Маъно” тадқиқот ташаббуслари маркази, PeaceNexus Фонди ва хорижий экспертлар томонидан “Ўрта коридор истиқболлари: Марказий Осиё ва Озарбайжон нуқтайи Назари” номли таҳлилий ҳисобот тайёрланди.
Ушбу таҳлилий ҳисобот “Геосиёсий беқарорлик шароитида муқобил халқаро транспорт йўлакларини шакллантириш ва Ўрта йўлакни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида тайёрланган.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ташаббуси билан 2023-йил октабр ойида бошланган бўлиб, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Қирғизистон Республикаси Транспорт ва алоқа вазирлиги, Тожикистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Озарбайжон Республикаси Рақамли ривожланиш ва транспорт вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланди.