2025 йил 30 июндан бошлаб Россияда чет эл фуқаролари учун янги кириш тартиби жорий этилади. Яъни, визасиз режимда кирувчи фуқаролар Россия ҳудудига киришдан кўпи билан 72 соат олдин электрон рухсатнома (QR-код) олишлари шарт бўлади.
Рухсатномани «Госуслуги RuID» мобил иловаси орқали олиш мумкин. Тезкор ҳолатларда (масалан, яқин қариндошнинг вафоти) мурожаат киришдан 4 соат олдингача қабул қилинади.
QR-код фақат анкетани тўлдириб, шахсий маълумотлар ва расм юкланганидан сўнг яратилади. Шунингдек, 30 июндан бошлаб Россия чегараларида барча кирувчилардан биометрия маълумотлари (сурат ва бармоқ излари) олинади.
Янги тартиб визасиз режимда кирувчи фуқаролар яьни Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон, Арманистон, Молдова каби давлатлар фуқароларига тааллуқли бўлади.