Маълум қиламизки, Россия Федерацияси Ҳукумати томонидан 2024 йил 23 декабрда қабул қилинган №1874-сонли Қарорига асосан, 2022 йил 9 мартдаги №313-сонли Қарорга ўзгартиришлар киритилди.

Ўзгартиришлар 3-Иловага тааллуқли бўлиб, унда Россия ҳудудидан, жумладан халқаро транзит ташувлар доирасида, чет давлатлар ва ҳудудларга олиб чиқилиши тақиқланган товарлар кодлари қайд этилган.

Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2024 йил 23 декабрдаги №1874-сонли қарори эълон қилинди ва кучга кирди.

Мазкур ўзгариш Халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи автоташувчилар, шунингдек, Россия ҳудуди орқали транзит товарлар юклашни режалаштирганлар учун муҳим.

Манба.