Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит ўтувчи хавфли тоифага киритилган юкларга рухсатномалар бериш тўлиқ электрон шаклда “Хавфли юк” ахборот тизими орқали тақдим этилмоқда.
Тегишли ҳужжатларни топшириш, аризани кўриб чиқиш ҳамда рухсатномаларни бериш жараёнлари ушбу ахборот тизими орқали тўлиқ электрон шаклда амалга оширилади.
Хавфли юклар транзитига рухсатнома ташиладиган юкларнинг тури ва хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда, тегишли вазирлик ва идораларнинг асосли хулосалари олингандан кейин қатъий белгиланган тартибда берилади.