Литва транспорт хавфсизлиги маъмурияти (ЛТСA), мамлакат полицияси, божхона хизмати ҳамда давлат чегараларини ҳимоя қилиш хизмати (СБГС) Латвия чегарасидаги Салочяй ва Смелине Кальвария чегара назорат пунктларида учинчи мамлакат ташувчилари устидан кучайтирилган назорат тадбирларини олиб боришмоқда.

Расмийлар учинчи мамлакатларда рўйхатдан ўтган транспорт воситаларида Литва орқали ўтиш учун зарур рухсатномалар мавжудлигини текширишмоқда. Хусусан, рейд тадбирлари давомида ходимлар қалбакилаштиришга қарши курашнинг турли усулларидан фойдаланган ҳолда рухсатномаларнинг сохталиги ва ҳақиқийлигини, уларнинг тўғри тўлдирилганлигини назоратга олишади.

Қоидабузарлик ҳолати аниқланган транспорт воситасининг ҳаракатланиши тақиқланди, унинг ҳайдовчиси эса маъмурий жавобгарликка тортилади.

Миллий ташувчилардан халқаро юк ташувларини амалга ошириш жараёнида тегишли ҳужжатларнинг тўлиқ ҳолатда бўлиши ва зарур маълумотларнинг тўғри тўлдирилишига аҳамият беришларини сўраймиз.

Манба.