Европа Иттифоқи Россияга илгари киритилган санкцияларнинг бир қисмини Белоруссияга кенгайтирди.
Савдо сохасидан ташқари, Европа Иттифоқи томонидан Беларусия ташувчиларига нисбатан чеклов чораси жорий этилди — уларга Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳудуди бўйлаб тиркамалар ва ярим тиркамаларда юк ташиш тақиқланди. Ушбу чора Белоруссиядан ташқарида рўйхатдан ўтган автомобилларга ҳам тегишлидир.
“Четлаб ўтиш хавфини минималлаштириш учун улуши 25% ёки ундан кўпроғи Беларусия жисмоний ёки юридик шахсига тегишли бўлган Европа компанияларига, автотранспорт корхоналарига эга бўлиш ва/ёки юкларни Европа Иттифоқида, шу жумладан транзитда ташиш тақиқланади”, – дейилади Европа Иттифоқи Кенгаши баёнотида.
Хатарларни минималлаштириш учун Европа Иттифоқи Белорусия ҳудуди орқали транзитни тақиқлайди:
– икки мақсадли ишлатиладиган товарлар ва технологиялар,
– Беларусиянинг ҳарбий ва технологик яхшиланишига ёки унинг мудофаа ва хавфсизлик соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшиши мумкин бўлган товарлар ва технологиялар,
– Беларуснинг саноат салоҳиятини мустаҳкамлашга ҳисса қўшиши мумкин бўлган товарлар,
– авиация ёки космик саноатда фойдаланиш учун товарлар ва технологиялар,
– Европа Иттифоқидан экспорт қилинадиган қуроллар.
Чекловларнинг тўлиқ рўйхатини Европа Иттифоқи Кенгаши веб-сайтида топиш мумкин.