2024-йилнинг 14-майидан 22-майига қадар Россиядан Қозоғистонга чиқиш йўналишидаги “Маштаково” назорат-ўтказиш пунктида (Оренбург вилояти) ўрнатилган портал инспекция мажмуаси ҳудудида йўл қопламасини тиклаш бўйича таъмирлаш ишлари олиб борилади.

2024-йил 23-майдан 31-майгача Қозоғистондан Россияга кириш йўналишидаги назорат-ўтказиш пунктида ўрнатилган портал инспекция- текшириш мажмуаси ҳудудида ҳам худди шундай ишлар амалга оширилади.

Таъмирлаш ишлари давомида портал мажмуасидан фойдаланган ҳолда юкларни сканерлаш тўхтатилади. Чегарачилар автотранспорт воситаларини визуал текширишни амалга оширадилар, бу назорат тартиб-қоидаларини бажариш учун зарур бўлган вақтни кўпайтиришга олиб келади.

Биз ташувчилардан ташишни режалаштиришда тақдим етилган маълумотларни ҳисобга олишларини сўраймиз.

Манба.