Уюшма томонидан аввалроқ берилган хабарга қуйидагиларни қўшимча сифатида инобатга олишингизни сўраймиз:
Беларусия Республикаси Давлат Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2024-йил 1-март соат 00:00 дан бошлаб, Литва томонининг ташаббуси билан, Беларусиянинг “Котловка” ва “Привалка” билан чегарадош Литва назорат-ўтказиш пунктлари орқали транспорт харакати тўхтатилади.
Агар кўрсатилган назорат-ўтказиш пунктлари божхона транзити тартибига мувофиқ товарларни етказиб бериш жойи сифатида белгиланган бўлса, улар бундай тартибни тугатмасдан бошқасига ўзгартирилиши мумкин.
Етказиб бериш жойини ўзгартиришга рухсат олиш учун ташувчи белгиланган божхона органига божхона транзитининг божхона тартибини тугатмаган холда бундай жойни ўзгартириш тўғрисида ариза, товарларни етказиб бериш жойини ўзгартириш зарурлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга (агар мавжуд бўлса) ёзма ёки электрон шаклда тақдим этиши шарт.
Шу билан бирга, божхона органига божхона транзитининг божхона тартибида жойлаштирилган транспорт воситасини ва (ёки) товарларни тақдим этиш талаб қилинмайди.
Биз ташувчилардан ташишларни режалаштиришда тақдим этилган маълумотларни ҳисобга олишларини сўраймиз.