Уюшма томонидан аввалроқ берилган хабарга қуйидагиларни қўшимча сифатида инобатга олишингизни сўраймиз:
Литва ҳукумати ҳам Беларусия чегарасидаги иккита автомобил ўтказиш пунктини – “Лаворишкес/Котловка” и “Райгардас/Привалка” ёпилишини мақуллади. Тегишли қонун лойихаси республика Сеймасига кўриб чиқиши учун тақдим этилди. Агар у қабул қилинса, 2024 йилнинг 1-март кунидан бошлаб иккита назорат пунктини фаолияти тўхтатилади.
Шу ойнинг бошида Беларусия билан чегарада иккита автомобил ўтиш пунктини ёпиш тўғрисидаги қарор Литванинг хавфсизлик масалалари бўйича ҳукуматлараро комиссияси томонидан қўллаб-қувватланганлигини эслатиб ўтамиз.
Ўша вақтда бундай қадам санкцияланган товарлар ва контрабанда ҳаракати устидан назоратни кучайтириши, шунингдек, Беларусия разведка ва махсус хизматлари фаолияти билан боғлиқ хавфларни камайтириши кераклиги таъкидланганди.
Эндиликда Литва Ҳукумати ушбу чорани маъқуллади ва фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги қонунга тегишли ўзгартиришларни тайёрлади. Сейм бир неча кун ичида қонунчиликдаги ушбу ўзгартиришни қабул қилса, 1-март кунидан бошлаб Беларусия ва Литва ўртасидаги чегарада олти автомобил ўтказиш пунктларидан фақат иккитаси – “Мядининкай/Каменный Лог” (энг каттаси) и “Шальчининкай/Бенякони” қолади.
Бундан ташқари, ушбу назорат пунктларида қўшимча чекловлар ҳам жорий этилади. Хусусан, улар пиёдалар ва велосипедчиларнинг ҳаракатини тақиқлашни ва умуман ўзаро йўловчи ташиш билан шуғулланадиган Беларусия ва Литва компаниялари учун квоталарни камайтиришни режалаштирилмоқда.
Шуни таъкидлаш жоизки, ҳозирги пайтда айнан Литва йўналиши Европа ўртасида, шу жумладан Марказий Осиё ва Кавказ минтақаси мамлакатлари учун, юк ташиш учун энг қулай бўлиб қолмоқда. Чунки ҳозирда Беларусия билан Литва чегарасида энг кўп назорат пунктлари фаолият кўрсатмоқда, Беларусия билан Латвия ўртасида фақат битта ўтиш жойи ишламоқда ва Беларусия билан Польша ўртасида юкларни ҳаракатланиши учун фақат битта назорат пункти хизмат кўрсатмоқда.
Шуни ҳам қўшимча қилишимиз керакки, Литва ўтган йилнинг август ойида Беларусия билан чегарадош иккита автомобил ўтиш жойини ёпди, аммо улар асосан йўловчилар ташиш учун мўлжалланган эди.