Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигининг маълумотларига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига (85-сон, 12.02.2024-й.) мувофиқ ҳукуматнинг 2018-йил 31-майдаги 408-сон қарорининг 2-иловаси 27-банди ҳамда 3-иловаси 5-банди ўз кучини йўқотди.

Шу тариқа аёлларга қуйидаги йўналишлар бўйича меҳнат фаолиятини олиб бориш учун ҳуқуқий асос яратилди:

юк кўтариши 2,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларини бошқариш;

йўловчиларнинг сони 14 кишидан ортиқ бўлган автобусларни бошқариш.

Эски нормаларнинг бекор қилиниши билан аёлларга қўшимча касб ва соҳаларда меҳнат фаолиятини олиб бориши учун ҳуқуқий асос мустаҳкамланди. Шунингдек, транспорт соҳасида гендер тенгликни таъминлаш ва катта сиғимли автобусларни (электробус) бошқаришга аёлларни жалб этиш имконияти яратилди.

Қайд этиш жоизки, замонавий автотранспорт воситаларининг техник хусусиятлари аёлларга ушбу соҳаларда қулай ва соғлиқларига зарарсиз меҳнат фаолиятини олиб бориш имконини беради.

Манба.