Аввалроқ тахмин қилинганидек, Россия ва Финляндия ўртасидаги автомобил назорат-ўказиш пунктлари 11 февралдан кейин ҳам очилмайди. Финляндия Ички Ишлар Вазирлигининг пресс-релизидан маълум бўлишича, чегара ўтиш жойлари камида яна икки ой ишламайди. Бу хақидаги қарор Республика ҳукумати кенгашининг йиғилишида қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Финляндия ташаббуси билан Россия-Финляндия чегарасидаги назорат-ўказиш пунктлари ўтган йилнинг ноябр ойи ўрталарида босқичма-босқич ёпила бошлаган. Ойнинг охирига келиб, мамлакатлар ўртасида бирорта хам фаол ўтиш жойлари қолмаган.

Декабр ойининг ўрталарида иккита назорат-ўказиш пункти (“Ваалимаа/Торфяновка” ва “Нийрала/Вяртсиля”) улар очилди, бироқ эртаси куни уларнинг иши яна тўхтатилди.

Финляндия ўз қарорини Россиядан келган муҳожирларнинг катта оқими мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид солиши билан изоҳлайди. Шу билан бирга, Республика ҳукумати ушбу оқим Россия Федерацияси ҳукумати ёки унинг бошқа хизматлари томонидан атайлаб ташкил этилган деб ҳисоблайди.

Аввалги қарорга мувофиқ, барча автомобил назорат-ўказиш пунктлари 2024 йил 11 февралгача ёпиқ қолиши кўзда тутилган эди. Бироқ, бундан бир кун аввал Финляндия Бош вазири Петтери Орпо ушбу муддатдан кейин хам чегара очилмаслиги тўғрисида баёнот берди.

8 феврал куни бўлиб ўтган республика ҳукумат Кенгаши йиғилишидан сўнг ушбу баёнот расман тасдиқланди. Барча ўтиш жойлари камида яна икки ой — 2024 йилнинг 14 апрелигача ишламайди.

“Давлат Кенгаши Финляндия ва Россия ўртасидаги қуруқлик чегараларини 2024 йил 14 апрел кунигача ёпишга қарор қилди. Ушбу масала ҳукумат Кенгашининг 2024 йил 8 февралида бўлиб ўтган йиғилишида ҳал қилинди”, – дейилади Финляндия Ички Ишлар Вазирлиги пресс-релиз хабарида.

Вазирлик раҳбари Мари Рантанен таъкидлашича, чегараларни очмасликни узайтирилишига мамлакатга ноқонуний муҳожирлар оқими хавфи ҳамон сақланиб қолганлиги сабабидан экан.

“Россия томони фаолиятидаги ўзгаришлар тўғрисида ҳеч қандай изоҳ берилмаган. Аксинча, олинган маълумотлар Россиянинг гибрид операциясини давом эттириши ҳақидаги тахминни тасдиқлайди. Биз узоқ муддат давом этиши мумкин бўлган вазиятга дуч келаяпмиз, деган тахминни қилиш оқилона. Россия чегарасига туташ ҳудудда Финляндия худудига кириш имкониятини кутаётган камида юзлаб ва эҳтимол минглаб муҳожирлар мавжуд”, – дея тушунтирди у.

Шу билан бирга, мамлакатлар ўртасида юк темир йўл ҳаракати давом этмоқда.

Манба.