Литва Беларусия билан чегарадош яна иккита автомобил назорат пунктини ёпиши мумкин. ТАСС берган ахборотга кўра, бундай таклиф республиканинг хавфсизлик масалалари бўйича ҳукуматлараро комиссияси томонидан маъқулланган. Шундай қилиб, Литва ва Белорусия ўртасида фақат иккита автомобил ўтиш жойи хавф остида.
“Хавфларни камайтириш бўйича масъул органларнинг таклифларини муҳокама қилгандан сўнг, Литва орқали Белорусияга транзит ўтишларнинг ортиши, Белорусия разведка ва махсус хизматлари фаолияти, шунингдек санкцияга тушган товарлар ва контрабанда ҳаракати устидан янада самарали назоратни янада кучайтириш мақсадида, комиссия “Лаворишкес” ва “Райгардас”даги чегара ўтиш жойларини ёпиш бўйича таклифларни маъқуллади”– дейди, Литва Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати.
“Лаворишкес”даги назорат пункти (“Котловка”га қўшни томон) Полоцк йўналишига олиб чиқади, “Райгардас”даги ўтиш жойи (“Привалка”га қўшни томон) Гроднога олиб боради. Уларнинг иккаласи ҳам йўловчи ва юк транспортига хизмат қилади: биринчиси кун давомида 250 тагача юк автомобилини, иккинчиси — кунига 230 тагача юк автомобилини ўтказади.
Бироқ, уларни ёпиш бўйича якуний қарорни Литва ҳукумати тасдиқлаши керак. Шу сабабли, ҳозирги вақтда ўтиш йўли жойларининг ишлаш-ишламаслиги савол остида қолмоқда ва шу туфайли, Беларусия билан чегарада кейинги чекловларни жорий этишнинг аниқ вақти тўғриси ҳақида берор нарса дейиш мумкин эмас.
Аммо, агар бу ҳолат содир бўлса, икки мамлакат ўртасида фақат иккита назорат ўтказиш пункти ишлайди — “Мядининкай/Каменный Лог” (энг катта) ва “Шальчининкай/Бенякони”.
Шу пайтни ўзида Литва йўналиши бу, фаолияти ҳозирда жиддий чекланган нафақат Беларусия ва Россия ташувчилари учун, балки Осиё ва Кавказ давлатларининг ташувчилари учун ҳам Европа мамлакатлари билан юк ташиш учун энг қулай бўлган йўналиш ҳисобланади
Эслатиб ўтамиз, ярим йил олдин Литва Беларусия билан чегарадош иккита назорат пунктини — “Твярячюс/Видзы” ва “Шумскас/Лоша” ёпган эди. Улар асосан йўловчи ташишга мўлжалланганликлари учун, бу қарор юкларни ташишга деярли таъсир кўрсатмади.
Ўша пайтда, кейинги навбатда “Лаворишкес” ва “Райгардас”даги ўтиш жойларини ёпилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.