Беларусда суғурталаш тарифларининг ўсиши кутилаётганлиги муносабати билан AIRCUZ Беларусия халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси “БАМАП” билан келишилган ҳолда Беларусияда Ўзбекистон автомобиллари учун суғурта полисини олдиндан олиш имкониятини ишлаб чиқди. Шу мақсадда ташувчиларга “ДСД-Страхование” МЧЖ суғурта брокерига қуйидаги контактлар орқали мурожаат қилишни таклиф қиламиз:
Боғланиш учун: Денис Знак (тел: +375 29 312 87 68; E-mail: denisznak@list.ru)
Сизда Белоруссияда автотранспорт воситаларини суғурта қилиш имкониятига эга бўлган бошқа суғурта компанияларнинг шахсий алоқалари бўлса, суғурталаш тарифлари оширилишидан олдин улар билан боғланишни ва керакли суғурта полисларини ҳозироқ расмийлаштириб қўйишни қатъий тавсия қиламиз.