Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг хабар беришича, кеча Брюсселда бўлиб ўтган “Европа – Марказий Осиё: транспорт боғлиқлиги” инвестиция форуми доирасида транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров ва Эстониянинг Европа Иттифоқидаги доимий вакили, элчи Айво Орав халқаро автомобилларда ташувлар масалаларини муҳокама қилдилар ва унга тегишли Келишувни имзоладилар.

Ушбу келишувнинг амалга оширилиши автомобил ташувлари географиясини ривожлантириш ва кенгайтириш, маршрутларни диверсификация қилиш, шунингдек, икки мамлакат миллий ташувчиларига икки давлат ўртасида халқаро автомобил ташувларининг барча турларини амалга ошириш имконини беради.

Манбаа.