Россия Федерациясининг тарнспорт вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1-февралидан бошлаб Россиянинг федерал автомагистралларида рухсат этилган максимал оғирлиги 12 тоннадан ортиқ бўлган оғир транспорт воситалари учун йўл ҳақи истеъмол нархлари индексининг ўзгаришига мувофиқ 7,42%га индексланади ва уни миқдори 3,05 рубл/км (жорий тарифга 21 тийин қўшилади) ташкил қилади. Тариф ставкалари, тўлов шартлари ва бошқа зарурий маълумотлар билан тизим операторининг веб-сайтида танишишингиз мумкин: https://platon.ru/ru/about/procedure-and-conditions/
Сиздан ушбу маълумотни ахборот учун қабул қилишингизни, шунингдек, Россия йўналиши бўйича ташувларни амалга оширадиган барча ҳайдовчиларни зудлик билан хабардор қилишингизни сўраймиз.