ХАТИ (IRU)нинг Москвадаги офисидан олинган дастлабки маълумотларга кўра, кеча, 2024 йилнинг 15-январ куни Москва вақти билан соат 19-00 дан бошлаб чет эллик ҳайдовчиларнинг, хусусан Ўзбекистондан, Белорусия ва Россиянинг давлат чегараси орқали “Езерише-Лобок” бўлаги орқали ўтиши бошланди. Бу ўтказиш бўлагида махсус навигация муҳрларини ўрнатувчи транспорт испекцияси постларини йўқлиги туфайли евросиё иқтисодий ҳамкорлиги ҳудуди (шу жумладан Россия Федерацияси) орқали транзит ўтувчи, санкцияга тушган евроиттифоқ товарларини ўтиши мумкин эмас.

AIRCUZ вазиятнинг кейинги ўзгаришлари тўғрисида ташувчиларни хабардор қилиб туришини маълум қилади.