“Россиядан маълум товарлар ва ускуналарни экспорт қилишни вақтинча тақиқлаш яна икки йилга, 2025 йил охиригача узайтирилди. Бу тўғрисидаҚарор имзоланганди”, – дейилади матбуот хизмати баёнотида.

Тақиқ технологик ва тиббий асбоб-ускуналар, қишлоқ хўжалиги техникаси, электр жиҳозлар, турбиналар, ядро реакторлари, оптик толали кабеллар, айрим турдаги ўзи учар аппаратлар, радиолокация қурилмалари, аккумуляторлар, металлга ишлов бериш машиналарига нисбатан қўлланилади.

Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатлардан ташқари барча мамлакатларга экспорт қилишда амал қилади.

Шу билан бирга, экспорт чекловларидан истиснолар мавжуд. Хусусан, тақиқ илгари Россияга давлат рўйхатидан ўтказиш учун олиб кирилган тиббий асбобларнинг намуналарини, шунингдек совутиш ускуналарини, насосларнинг айрим турларини ва кемаларнинг бир қатор тоифаларини қамраб олмайди.

Бундан ташқари, тизимлашган корхоналар ва уларни шуъба корхоналари учун экспорт қилишга чекловлар юмшатилган. Бунда экспорт шартлари тўғрисидаги қарор тегишли вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида ҳукумат томонидан қабул қилинади.

Шу билан бирга, қабул қилинган қарорда 2025 йил охиригача “нодўстона” мамлакатлардан айрим турдаги экинларнинг уруғларини олиб киришда чекловларни қўллаш имкониятини узайтирилади. Бу картошка, буғдой, жавдар, арпа, маккажўхори, соя, кунгабоқар ва қанд лавлаги уруғлари тўғрисидадир.

Россиядан айрим турдаги товарлар ва ускуналарни экспорт қилишни тақиқлаш 2022 йил март ойида жорий қилинганлигини эслатиб қўямиз. Бу ички бозорни ҳимоя қилиш зарур деб ҳисобланмоқда.

В России еще на два года продлили ограничения на вывоз отдельных товаров и оборудования.