ХАТИ (IRU) томонидан олиб борилган янги тадқиқотлар халқаро ҳайдовчилар бозорида малакали ҳайдовчиларнинг кескин етишмаслиги нуқтаи назаридан умидсизлик тенденцияларини кўрсатади.
Асосий хулосаларга қуйидагилар киради:
- Ҳозирда 36 мамлакатда 3 миллиондан ортиқ юк машиналарини бошқарувчи ҳайдовчиларнинг ўринлари бўш.
- Кейинги 5 йил ичида ҳайдовчилар етишмаслиги икки баравар кўпайиши башорат қилинмоқда.
- 25 ёшгача бўлган ҳайдовчиларни улуши атиги 12%, аёлларнинг жами улуши 6% дир.
ХАТИнинг 2023 ҳайдовчиларни сони бўйича ҳисоботига асосан 36 мамлакатда 3 миллиондан ортиқ юк машиналарини бошқарувчи ҳайдовчиларнинг ўринлари бўш, бу бўш иш ўринлари умумий сонининг 7%ни ташкил қилади. Ҳозирда ёш ва катта ёшдаги ҳайдовчиларни сони ўртасидаги тафовут ортиб бораётганлиги кузатилаётганлиги учун ва уни олидини олиш учун жиддий чоралар кўрилмаса, келгуси беш йил ичида вазият бундан ҳам ёмонлашади.
Америка қўшма штатлари, Осиё ва Европадаги 4700 тадан ортиқ, жаҳон ялпи ички маҳсулотини 72 % тўғри келувчи автотранспорт компанияларда ўтказилган сўровномалар натижасига кўра ХАТИ 2023 йил давомида бутун жаҳон бўйлаб ҳайдовчиларни етишмаслик суръати ошганлигини такидлади .
Истисно тариқасида Европа ва Америка қўшма штатларида 2023 йилда инфляция ва молия-кредит сиёсатини қатъийлашганлиги натижасида транспортга бўлган талабнинг пасайиши туфайли ҳайдовчиларга бўлган талаб бироз камайган.
Келгуси йилларда ҳайдовчиларни етишмасиги сезиларли даражада ёмонлашиши прогноз қилинмоқда. Ҳайдовчиларни ишга жалб этиш ва уларни ушлаб қолиш учун керакли чора-тадбирлар кўрилмаса, 2028 йилга келиб ўрганилган давлатларда, шу жумладан Хитойда 4,9 миллион (иш ўринлари умумий сонининг 20%), Европада 745 минг (бўш иш ўринлар умумий сонининг 17%) ва Туркияда 200 минг (умумий иш ўринлариниг 28%), 7 миллиондан ортиқ юк машиналарини бошқарувчи ҳайдовчи иш ўринлари тўлдирилмасдан қолиши мумкин.
Манбаа.