Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 мартдаги 114-сонли қарорига мувофиқ, халқаро автомобиль юк ва йўловчи ташиш соҳасида рухсат бериш тизимини такомиллаштириш доирасида миллий ташувчилар рейтинги пилот лойиҳа сифатида шакллантирилди.
Ҳозирда рейтингда 2262 компания рўйхатга олинган.
Рейтинг тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари маълумотлари асосида белгиланган мезонлар бўйича тузилган. Масалан:
– ташувчининг халқаро автомобил ташувлари соҳасидаги иш тажрибаси,
– халқаро ташувлар учун тасдиқланган транспорт воситаларининг улуши,
– халқаро ташувлар учун тасдиқланган транспорт воситаларининг ўртача ёши,
– тижорат корхоналарининг барқарор ривожланиши рейтингида ташувчининг позицияси,
– ўтиртортувчи бирлигига тўғри келадиган ярим тиркамаларнинг умумий сони,
– даромад нисбати,
– навигация қурилмалари билан жиҳозланган транспорт воситаларининг улуши,
– транспорт воситалари умумий сонига йўл харакати ва транспорт соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик фоизи,
– хорижий рухсатномалардан фойдаланиш даражаси.
Натижалар қуйидаги тоифаларга бўлинган:
— юқори ишончлилик даражаси (60–100 балл)
— ўрта ишончлилик даражаси (40–59 балл)
— паст ишончлилик даражаси (39 баллдан паст).