Қирғизистон президенти Қирғизистон–Қозоғистон чегарасида жойлашган «Камышановка» автомобиль назорат ўтказиш пункти номини «Томонку-Чуй» деб ўзгартириш тўғрисидаги протоколни тасдиқлади, деб хабар беради «Акчабар».

Шунингдек, мазкур чегара пункти 24 соатлик (кун-у тун) иш режимига ўтказилади.

Бундан ташқари, «Томонку-Чуй» ва «Кичи-Капка» АНЎПларининг мақоми «икки томонлама»дан «халқаро» мақомга ўзгартирилди.

Эндиликда ушбу пунктлар орқали нафақат Қирғизистон ва Қозоғистон, балки бошқа давлатлар фуқаролари ва транспорти ҳам чегарани кесиб ўтиши мумкин бўлади.

LogiStan маълумотига кўра:

— «Томонку-Чуй автодорожный» АНЎП Қирғизистоннинг Чуй вилоятида жойлашган (Қозоғистоннинг Олмаота вилоятидаги «Аксу» АНЎП билан туташ).

— «Кичи-Капка автодорожный» АНЎП Қирғизистоннинг Талас вилоятида жойлашган (Қозоғистоннинг Жамбил вилоятидаги «Бесагаш» АНЎП билан туташ).

Манба.