Қозоғистон транспорт вазири йирик ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги буйруқни имзолади. Мазкур ўзгартишлар 2026 йил 25 апрелдан кучга киради.
Янги тартибга кўра, бундай юкларни ҳаракат вақтинчалик чекланган даврларда ҳам ташишга рухсат берилади.
Бунинг учун юк ташувчи «электрон ҳукумат» интернет-портали орқали ариза топшириши лозим. Шундан сўнг махсус рухсатнома Автомобиль транспорти ва транспорт назорати қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларида ёки чегара ўтиш пунктларидаги давлат даромадлари органларида берилади.
Ҳужжат битта юк автомобили учун расмийлаштирилади ва у:
- бир хил турдаги бўлинмас (ажралмас) юкни,
- ёки автоцистерналарда суюқ юкни ташиш учун амал қилади.
Махсус рухсатноманинг амал қилиш муддати ташишлар сонига қараб белгиланади:
- 1 тадан 5 тагача қатнов — 45 календар кунгача
- 6 тадан 10 тагача қатнов — 90 календар кунгача
- 10 тадан ортиқ қатнов — 6 ойгача