Қирғизистон ҳукумати мамлакат шимоли ва жанубини боғловчи халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлларида жойлашган тоннеллар орқали ўтиш учун йиғимлар миқдорини тасдиқлади.

«Бишкек – Ош» автомобиль йўлидаги тоннеллар учун тарифлар:

  • енгил автомобиллар — 50 сом ($0,57)
  • микроавтобуслар (8 тагача йўловчи ўринли) ва 3,5 тоннагача юк машиналари — 100 сом ($1,14)
  • автобуслар (8 тадан ортиқ ўринли) ва 3,5–12 тонна юк машиналари — 150 сом ($1,71)
  • 12 тоннадан ортиқ юк машиналари — 250 сом ($2,85)
  • махсус техника ва 12 тоннадан ортиқ юк машиналари (3,5–10 тонна тиркамали) — 500 сом ($5,7)

«Шимол – Жануб» альтернатив йўлида жойлашган Кок-Арт тоннели учун тарифлар:

  • енгил автомобиллар — 100 сом ($1,14)
  • микроавтобуслар (8 тагача ўринли) ва 3,5 тоннагача юк машиналари — 250 сом ($2,85)
  • автобуслар (8 тадан ортиқ) ва 3,5–12 тонна юк машиналари — 500 сом ($5,7)
  • 12 тоннадан ортиқ юк машиналари — 700 сом ($7,98)
  • махсус техника ва 12 тоннадан ортиқ юк машиналари (3,5–10 тонна тиркамали) — 1000 сом ($11,4)

Хорижий давлат рақамли транспорт воситалари учун алоҳида, юқорироқ тарифлар белгиланган:

  • енгил автомобиллар — 200 сом ($2,28)
  • микроавтобуслар ва 3,5 тоннагача юк машиналари — 1000 сом ($11,4)
  • автобуслар ва 3,5–12 тонна юк машиналари — 1500 сом ($17,1)
  • 12 тоннадан ортиқ юк машиналари — 3000 сом ($34,2)
  • махсус техника ва 12 тоннадан ортиқ юк машиналари (3,5–10 тонна тиркамали) — 5000 сом ($57)

Манба.