Эстония ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган маълумотларга кўра, мамлакат ҳукумати Луҳамаа ва Койдула автомобил назорат пунктларининг ишлашини (Россия томонида Шумилкино ва Куничина Гора назорат пунктларининг) 2026 йил 24 февралдан тунги вақтда ишлашини уч ойга тўхтатишга қарор қилди. Кундузи вақтда назорат пунктлари 12 соат давомида очиқ бўлади. Эстония солиқ ва божхона бошқармаси маълумотларига кўра, ушбу пунктлар 07:00дан 19:00гача очиқ бўлади (Эстония вақти).
AIRCUZ ташувчиларга юк ташишни режалаштиришда ушбу маълумотларни ҳисобга олишни тавсия қилади.