IRU маълумотига кўра, Қозоғистон йўналиши бўйича TIR EPD тизимида электрон олдиндан маълумот (ЭПИ)нинг янги формати жорий этилмоқда.
Янги талабларга мувофиқ, МДП (TIR) китобчаси эгалари ЭПИ юборишда қўшимча маълумотларни, жумладан товар мақсади, транспорт воситаси тури, субъект мақоми, солиқ идентификаторлари ҳамда мажбурий скан ҳужжатларни кўрсатишлари лозим бўлади.
Янги маълумотларни жорий этиш 2026 йил 18 февраль кунига режалаштирилган.
Янги форматни тўлиқ ишга тушириш 20–21 февраль кунлари оралиғида амалга оширилади. Ушбу даврда тизимда вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин.
Барча тафсилотлар расмий ҳужжатда — ҳавола орқали (https://drive.google.com/file/d/1uzmQYgCyrcgibldl72cyHY6p75tMGq9b/view?usp=sharing).