Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан Россия Федерацияси Федерал божхона хизмати томонидан тайёрланган маълумотлар манфаатдор ташкилотлар ва иқтисодий фаолият иштирокчиларига етказиш учун юборилди.

Мазкур материаллар ахборот ва хизмат фаолияти доирасида фойдаланиш учун мўлжалланган бўлиб, Россия Федерацияси ҳудудига кириш ва чиқишда амал қилинадиган божхона қоидаларига оид тушунтиришларни ўз ичига олади.

Муҳим эслатма:

Россия Федерацияси ҳудудидан ўтишда Россия Федерал божхона органлари томонидан хизмат фаолиятида амалдаги қонунчиликка зид ҳолатлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги ваколатли элчихонасига мурожаат қилиш сўралади.

Материаллар хизмат ва ахборот фаолиятида фойдаланиш учун мўлжалланган бўлиб, Россия Федерацияси ҳудудига кириш ва ундан чиқишда қўлланиладиган божхона қоидалари бўйича тушунтиришларни ўз ичига олади.

AIRCUZ мазкур маълумотни инобатга олишингизни ҳамда Россия Федерацияси йўналишида ташувларни амалга ошираётган ҳайдовчиларга етказишингизни сўрайди.

Илова: Россия Федерацияси Федерал божхона хизмати томонидан тайёрланган маълумотлар (1 варақда https://drive.google.com/file/d/1Nbmy4eOHSgup9cQoFYMIDMZtfBJa1RHf/view?usp=sharing).