ЕОИИ ҳудудида навигация қурилмалари (пломбалар)ни қўллаш ҳамда транзит автомобиль ташувларини амалга ошириш тартибига оид илгари эълон қилинган ахборот материалларига қўшимча маълумотлар киритилди.
Ушбу янгиланишлар қуйидаги бўлимларга тааллуқли:
-4-саҳифа —
«ЕОИИга аъзо давлатларнинг миллий операторларининг расмий сайтлари ва уларнинг хизмат тарифлари» бўлими Қозоғистон ва Қирғизистон миллий операторлари ҳақидаги маълумотлар билан тўлдирилди.
-6–7-саҳифалар —
«Муҳим» бўлимида қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилиши давом этаётгани ҳақида қўшимча маълумотлар киритилди:
- Иттифоқ Давлатининг Олий Давлат Кенгашининг 2024 йил 6 декабрдаги
«Иттифоқ Давлати ҳудудига ноқонуний импортга қарши кураш бўйича айрим чоралар тўғрисида»ги Декрети;
- Беларусь Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 ноябрдаги №688-сон
«Навигация қурилмалари (пломбалар)ни қўллаш тўғрисида»ги Қарори.
Янгиланган ҳужжатлар:
2026 йил 11 февралдан ЕОИИда навигацион пломбаларни қўллаш (https://drive.google.com/file/d/1kddcl12CtklarX8ncx5Yym_2iZcrLSXu/view?usp=sharinghttps://drive.google.com/file/d/1kddcl12CtklarX8ncx5Yym_2iZcrLSXu/view?usp=sharing)