Қозоғистон–Қирғизистон давлат чегарасидаги автомобиль ўтказиш пунктларида юк машиналарининг катта тўпланиши кузатилмоқда. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси маълум қилди.
Маълум қилинишича, юк ташувчи транспорт воситаларининг чегарадан ўтиш вақти Қозоғистон томонидан амалга оширилаётган қўшимча текширувлар сабабли ошган.
Қозоғистон расмийлари вазиятни Қирғизистондан Қозоғистон ҳудудига кираётган юк автомобилларини янада синчковлик билан кўздан кечириш билан изоҳламоқда.
Қозоғистон томонининг таъкидлашича:
«Амалга оширилаётган чора-тадбирлар манзилли ва вақтинчалик бўлиб, давлат миллий хавфсизлигига таҳдид солувчи товарларнинг ноқонуний айланмасини чеклаш ҳамда чегарада тартиб ўрнатишга қаратилган».