AIRCUZ Венгрияда 2026 йил 1 январдан бошлаб халқаро транзит юк автомобиль ташувларига нисбатан янги талаблар жорий этилгани ҳақида маълумот олди.

Асосий ўзгариш:

2026 йил 1 январдан эътиборан халқаро транзит юк ташувлари фақат махсус белгиланган транзит автомобиль йўллари тармоғи орқали амалга оширилиши мумкин.

Ташувчилар учун муҳим жиҳатлар:

  • белгиланган транзит йўлларидан ташқари ҳаракатланиш тақиқланади;
  • транзит йўллар тармоғидан фойдаланиш тартиби Венгриянинг амалдаги транспорт қонунчилиги билан тартибга солинади;
  • рухсат этилган транзит йўналишлари ва ҳаракат шартлари National Access Point (NAP) порталида эълон қилинган;
  • 2026 йилдан йўл ҳаракати қоидаларининг янгиланган таҳрири кучга киради;
  • яқин ҳафталарда назорат ва текширув тадбирлари кучайтирилиши режалаштирилган.

Фойдали расмий ҳаволалар:

  • Венгрия транзит йўллари харитаси (тўғридан-тўғри ҳавола):

https://www.utinform.hu/en/static/tranzitut-halozat?d=0

  • National Access Point (NAP) портали:

NAP Portal (https://napportal.kozut.hu/en/) → Useful links (https://napportal.kozut.hu/en/%23/informations/useful-links) → Transit routes in Hungary (https://www.utinform.hu/en/static/tranzitut-halozat?d=0)

  • Венгрияда йўл ҳаракати қоидалари (янги таҳрир, 2026 йилдан):

https://njt.hu/jogszabaly/1975-1-20-24.40#CI

AIRCUZ ташувчиларга Венгрия орқали транзитни режалаштиришдан олдин ушбу талаблар билан албатта танишиб чиқишни тавсия этади.