2026 йил 11 февралдан бошлаб Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ҳудудида юк ташувларни навигация пломбалари орқали кузатиш тизими босқичма-босқич жорий этилади. Талаблар автомобиль ва темирйўл ташувларига тааллуқли бўлади.

Навигация пломбалари икки ва ундан ортиқ ЕОИИ давлатлари ҳудуди орқали амалга ошириладиган ташувларга қўлланилади. Биринчи босқичда санкция остидаги товарлар, айрим озиқ-овқат маҳсулотлари, алкоголь, тамаки ва муайян товар гуруҳлари қамраб олинади.

Бир навигация пломбаси юкга бутун маршрут давомида ўрнатилади. Кузатув хизмати учун тўлов миллий операторлар тарифлари асосида амалга оширилади.

2026–2027 йиллар давомида тизим бошқа товар тоифаларига ҳам босқичма-босқич кенгайтирилади.

Навигация пломбаларига оид саволлар бўйича AIRCUZ да махсус ишлайдиган ишонч телефони мавжуд. Барча филиалларда мутахассислар томонидан тушунтиришлар берилади.

AIRCUZ филиаллари:

  • Тошкент шаҳри: +998 90 188-88-39
  • Наманган шаҳри: +998 93 444-57-97
  • Фарғона шаҳри: +998 90 230-08-81
  • Самарқанд шаҳри: +998 91 519-68-76
  • Бухоро шаҳри: +998 91 926-34-70
  • Термиз шаҳри: +998 88 090-44-44
  • Урганч шаҳри: +998 91 996-74-47

AIRCUZ Марказий аппарати (Тошкент):

+998 71 273-97-75

+998 90 959-22-40

Батафсил маълумотлар қуйидаги ҳаволада келтирилган.

Ҳавола.