Европа Иттифоқи 2026-йил 1-январдан бошлаб автотранспорт орқали ЕИга олиб кирилаётган барча товарлар учун Import Control System 2 (ICS2) доирасида олдиндан электрон декларация (ENS) топшириш талабини жорий этмоқда.
Автоташувчилар учун асосий ўзгаришлар:
— ENS декларацияси чегарага киришдан камида бир соат олдин тақдим этилиши шарт.
— Маълумотларнинг нотўғри ёки тўлиқ бўлмаслиги учун жавобгарлик ташувчи зиммасига юкланади.
— Ҳар бир юк партияси учун алоҳида декларация талаб этилади.
— Ташувчи ЕИнинг EORI рақамига эга бўлиши зарур.
— Талабларга риоя қилинмаган ҳолда чегарада кечикишлар ва жарималар қўлланилиши мумкин.
— Имтиёзли давр назарда тутилмаган.
ICS2 талаблари 2026-йил 1-январдан қуйидаги мамлакатларда кучга киради:
Ирландия, Испания, Франция, Италия, Литва, Венгрия, Финляндия, Греция, Болгария, шунингдек Буюк Британиянинг Шимолий Ирландия ҳудуди.
Тизим жорий этилишининг асосий мақсади — юкларнинг ЕИга етиб келишидан олдин хавфсизлик ва назорат чораларини кучайтириш.
TIR операторлари учун муҳим маълумот:
TIR-EPD платформаси орқали ENS декларацияларини ICS2 тизимига тўғридан-тўғри юбориш имконияти яратилади.