2025 йил 1 февралда Грузия умумий транзит тартиби тўғрисидаги Европа Конвенцияси (Common Transit Convention) га қўшилди.

2025 йил 1 июлдан бошлаб Грузия ўз ҳудудида умумий транзит тартибини қўллашни бошлайди, у янги компютерлаштирилган транзит тизими (NCTS) ёрдамида електрон тарзда қайта ишланади.

NCTS тизими Европа комиссияси томонидан ишлаб чиқилган ва 2004 йилда Европа Иттифоқи мамлакатларида жорий қилинган.

Шундай қилиб, чет ел товарлари Грузия ҳудудида Европа транзит декларациясига (Т1) ёки TIR Carnet дан фойдаланган холда ташилади.

Ортиқча вақт ва молиявий харажатларни олдини олиш учун ташувчиларга Грузия ҳудудида божхона назорати остида юкларни ташишда TIR Carnet дан фойдаланишни тавсия этамиз.