Тува ва Монголия чегарасида жойлашган «Хандагайты» назорат-ўтказиш пунктини модернизациялаш ишлари 2026 йилнинг биринчи ярмига қадар якунланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Петербург Халқаро Иқтисодий Форуми доирасида ТАСС агентлигига Тува раҳбари Владислав Ховалыг маълум қилди.
Мазкур пункт реконструкциядан сўнг кўп томонлама статусга эга бўлади ва Хитойдан юкларни қабул қилиш имконияти пайдо бўлади. Шунингдек, кейинчалик 24 соатлик ишлаш тартибига ўтказиш ҳам кўзда тутилган.
Реконструкция ишлари 2022 йилда бошланган, аввалроқ улар 2024 йил охирида якунланиши кутилган эди. Аммо иш жараёни 2025 йилга, сўнгра 2026 йилга кўчирилди.
Монголия томонидаги «Цаган-Нур» назорат-ўтказиш пунктида реконструкция ишлари бир неча йил олдин тугалланган.
Ҳозирги кунда «Хандагайты» назорат-ўтказиш пункти яқинида божхона-логистика терминали ва келгусида эркин иқтисодий зона сифатида фаолият юритиши кутилган инфратузилма қурилмоқда.
Пунктнинг юк ташиш имконияти 2 баробар, йўловчилар оқими 1,5 баробарга ортади.