Ўзбекистоннинг экспорт ва импорт юк ташувларини Афғонистон ҳудуди орқали ривожлантириш, автомобиль транспортида халқаро юк ташувларини амалга ошириш жараёнида ундириладиган йиғим ва тўловларни қисқартириш, миллий ташувчиларимиз учун қулай шарт-шароитларни яратиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

 Афғонистон томони билан олиб борилган музокаралар натижаларига кўра ўзбек ҳайдовчиларидан мамлакат ҳудудида ундириладиган йиғимлар 6 500 афғони миқдорида (тахминан 99 АҚШ доллари) камайтирилди.

Жумладан, Амударё кўпригидан ўтиш учун аввал 12 000 афғони (тахминан 182 АҚШ доллари) миқдорида ундириладиган йиғимни жорий йил 28 сентябрдан 7 000 афғони (тахминан 106 АҚШ доллари) этиб белгиланди;

Афғонистонга юк автотранспорт воситасини кириши учун аввал 5 000 афғони (тахминан 76 АҚШ доллари) миқдорида ундириладиган йиғим эса 3 500 афғони (тахминан 53 АҚШ доллари) этиб белгилади.

Манба.