Ҳурматли транспорт компаниялари вакиллари – AIRCUZ аъзолари!

05.07.2024 йилда “REIKARTZ BAHOR BUKHARA” меҳмонхонасининг тадбирлар залида (Бухоро шахри, Баҳауддин Нақшбанд кўчаси, 354-уй) соат 10:00 дан бошлаб AIRCUZ раҳбарияти ва мутахассислари иштирокида Бухоро ва Бухоро вилоятидаги транспорт компаниялари вакиллари учун халқаро автомобилда юкларини ташишнинг долзарб масалаларига бағишланган навбатдаги семинар ва ишбилармонлик мулоқоти бўлиб ўтади.

Юқоридагилар муносабати билан барча манфаатдор компанияларни ушбу тадбирда фаол иштирок этишга таклиф қиламиз!