2024 йил 26 майда транспорт компаниялари, божхона органлари ва ТИР таъминот занжири иштирокчилари учун ягона ойнани таъминлайдиган Қирғизистон, Покистон ва Тожикистон яқинида жойлашган Ғарбий Шинжон минтақасидаги йирик шаҳар ва савдо дарвозаси бўлган Қашғарда (Ғарбий Хитой) халқаро автомобил транспорти Иттифоқи (IRU) томонидан аккредитациядан ўтган биринчи ТИР логистика маркази (ТИР хаб) очилди.

Ноёб объект божхона расмийлаштируви, омборхона, юкларни ташиш, маршрутни ишлаб чиқиш ва транспорт имкониятларини мувофиқлаштириш каби барча керакли транзит хизматларини битта том остида бирлаштиради.

ТИР тизими аллақачон Хитой ва Евроосиё ўртасидаги савдони кучайтираётганлиги сабабли, ушбу марказга интеграциялашган ёндашув Марказий ва Жанубий Осиё хамда Хитойдан Яқин Шарқ ва Европагача бўлган транспорт компаниялари фаолиятини янада соддалаштиради, самарадорликни оширади ва харажатларни камайтиради.

IRU Бош котиби Умберто де Претто шундай деди: “мен Хитойда биринчи ТИР логистика марказининг очилишини мамнуният билан қабул қиламан. Йўналишларнинг бундай хавфсиз диверсификацияси минтақавий савдонинг ўсишига ёрдам беради ва таъминот занжирларини янада барқарор қилади.  IRU ТИР логистика марказининг ресурслари ва муҳим ролидан, шунингдек, ТИРнинг афзалликларидан фойдаланиш, Хитойни Марказий Осиё ва бошқа мамлакатлар билан боғлайдиган савдо йўлларини янада диверсификация қилиш ва оптималлаштириш учун шериклар билан ишлашни интиқлик билан  кутади.”

IRU ТИР ва транзит бўйича директори Tатьяна Рей-Belle шундай деди: “Сўнгги йилларда Қашғар ТИР ташувлари устида доимий иш олиб бормоқда, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон ва Хитой-Покистон иқтисодий коридорлари бўйлаб мунтазам операцияларни амалга оширмоқда. Бу Қашғарда ТИР логистика марказининг ишга туширилиши учун мустаҳкам асос яратди. Ишончимиз комилки, божхона ва транспорт органлари, маҳаллий ҳокимият органлари ва саноат ҳамкорларининг фаол кўмаги билан ТИР логистика маркази умумий имкониятлар яратади ва Хитойнинг халқаро автомобил транспорти саноатини ривожлантиришга катта ҳисса қўшади.”

Очилиш маросимида Ўзбекистон ва Тожикистон халқаро автомобил ташувчилари ассоциацияси делегациялари иштирок этиб, маҳаллий ташувчиларга ТИРни рўйхатдан ўтказишда янада ёрдам берадиган бундай марказнинг очилишини қатъий қўллаб қувватладилар, шунингдек, ушбу марказда ташувчиларга кейинги ташувларда тахминан 10 000 квадрат метр омборлардан фойдаланиш имконияти берилади.

Очилиш маросимида Хитойнинг қатор давлат идоралари ва логистика компаниялари ҳам иштирок этди. Қашғар шаҳри мэри Вейли Aсиму шундай деди: Юкларни йиғиш ва ташиш учун ТИР логистика марказининг ташкил этилиши билан бу ерга халқаро ташиш учун кўпроқ транспорт воситалари жалб қилинади ва автомобилда ташиш кўлами кенгайишда давом этади, бу эса вақтни янада қисқартиради, экспорт учун товарларни божхона расмийлаштируви ва савдо тартибларини соддалаштириш даражасини оширади. Бу халқаро савдога ижобий таъсир кўрсатиб, Қашғарнинг ташқи савдосини ва бутун дунёдан савдо ва логистика соҳаларини ривожлантиришга олиб келади.

Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Шинжон Уйғур автоном вилояти, Қашғар Хитой ва Марказий Осиё, Жанубий Осиё ва бошқа минтақалар ўртасида ташиладиган товарлар учун асосий логистика маркази бўлиб хизмат қилади.

Манба.