Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган “III Тошкент халқаро инвестиция форуми” доирасида Транспорт вазири Илҳом Махкамов бугун Ўмон Султонлиги савдо, саноат ва инвестицияларга кўмаклашиш вазири Қайс бин Муҳаммад ал-Юсуф бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

Транспорт вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда томонлар мамлакатларимиз ўртасида транспорт логистика соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишди.

Хусусан, авиақатновларни ривожлантириш, логистика марказларини барпо этиш ҳамда Трансафғон темир йўли қурилиши лойиҳаси доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишлари доирасида томонлар келгусида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олди.

Манба.