Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 7-июлдаги “Aвтомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишнинг рухсатнома тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 277-сон қарорига мувофиқ жўнатувчи мамлакатда юкланган ва қабул қилувчи мамлакатда туширилган, жўнаш ёки қабул қилиш мамлакати ҳисобланмайдиган мамлакатда рўйхатга олинган автотранспорт воситаларида юкларни ташиш учинчи давлат ҳудудидан ёхуд учинчи давлат ҳудудига автомобилда юкларни халқаро ташиш (учинчи давлатга/дан ташиш) ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Томонлардан бирининг давлати халқаро ташувчиси юкларни бошқа Томон давлати ҳудудидан учинчи давлат ҳудудига ва учинчи давлат ҳудудидан бошқа Томон давлати ҳудудига олиб ўтиши мумкин, бунга бошқа Томоннинг ваколатли органидан халқаро автомобил ташувлари соҳасида тузилган ҳукуматлараро битимларга мувофиқ рухсат олинган бўлса.
2024-йил 1-мартдан бошлаб хорижий ташувчилар томонидан учинчи давлатлардан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига юкларни юкни жўнатиш давлати бўлмаган бошқа давлат ҳудудида қайта юклаш ва қайта улаш йўли билан амалга ошириладиган автомобил транспортидаги ташишлар фақат Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи томонидан бериладиган “учинчи давлатга/дан” рухсатнома бланкалари орқали амалга оширилади.
Aвтомобил транспортида халқаро юк ташувларини амалга оширишни режалаштирганда ушбу ма’лумотни инобатга олишингизни сўраймиз.